Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари учрашув ўтказди

апр 25 / 2019

alt

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Пекин шаҳрида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан ҳам учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Президентлар кейинги йилларда сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилган кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлиги ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг аниқ масалалари муҳокама қилинди. Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувлар ижроси ҳам кўриб чиқилди.

Ўтган йил Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари ривожида тарихий йил бўлгани, ўзаро давлат ташрифлари натижасида у стратегик шериклик даражасига кўтарилгани алоҳида қайд этилди.

Бу борадаги ишлар натижасида икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми сезиларли ошиб, ҳудудлараро ва гуманитар алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон мамлакатларимиз ўртасида дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини таъкидладилар.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *