Ўзбекистон ва Покистон Президентлари ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

июн 24 / 2016

alt

Президентимиз Ислом Каримов учрашувда Мамнун Ҳусайннинг юртимизга илк ташрифини мамлакатларимиз ҳамкорлиги ривожида муҳим воқеа, деб билишини таъкидлади.
Учрашувда ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Мамнун Ҳусайн ўзбекона меҳмондўстлик ва мазмунли суҳбат учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, Покистон Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

ЎзА

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *