Ўзбекистон Президенти Япония бош вазирига ҳамдардлик мактубини йўллади

июл 28 / 2016

alt

2016 йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япония Бош вазири Шиндзо Абега 26 июльда Сагамиҳара шаҳридаги ногиронлар уйида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган фожиавий ҳодиса муносабати билан мактуб йўллади, дея хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда билдирди, дейилади хабарда.

26 июль куни тунда Сатоси Уэматсу исмли шахс Токио яқинидаги Сагамаҳара шаҳридаги ногиронлар уйига пичоқ билан келиб, одамларга ташланди. Оқибатда 19 киши ҳалок бўлди, яна 45 нафари жароҳатланди.

  • Мехмон
    29 июл 2016, 09:58

    Бир қотил пичоқ кўтариб ногиронлар уйига кирсаю уни хеч ким пайқамаса? Қанақа давлат бўлди. Хоп ногиронлар уйига кирибди, 19 тасини пичоқлаб ўлдиргунга ва яна шунчадан кўп ногиронларни жароҳатлагунга қадар ногиронлар уйи ходимлари қарааааб тураверишдимикан а? Бизнинг мамлакатимизда юртбошимизнинг раҳбарликлари оситида ҳар бир таълим, соғлиқни сақлаш муассасаларда ва бошқа давлат идораларда қўриқчилик ташкил этилган. Бу ўз ўзидан самарасини бераётгани кўриниб турибди. Кейин бизнинг ўзбекларда ногиронларга, кучсизларга қўл кўтарадиган бундай қонхўр инсонлар йўқ. Бор бўлса ҳам бу ўзбеклардан эмас.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *