Ўзбекистон Президенти МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этади

дек 19 / 2019

alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 20 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувида иштирок этади.

Тузилмага аъзо давлатлар етакчилари МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.

Ҳамдўстликнинг октябрь ойида ўтган Ашхобод саммитида қабул қилинган қарорга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 январидан МДҲда Ўзбекистон Республикаси раислик қилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *