Ўзбекистон элчихонаси Санкт-Петербургдаги ёнғин сабаблари ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш жараёнида иштирок этади

июл 13 / 2017

 

Аввал хабар берилганидек, 13 июл тонгида Санкт-Петербург таркибига кирувчи Колпино шаҳридаги метал ангарида умумий майдони 600 кв м га тенг бўлган ёнғин содир бўлди.

Ёнғин қолдиқларини ажратиш пайтида ўт ўчирувчилар томонидан Ўзбекистон фуқаролари деб тахмин қилинаётган 7 та жасад топилган.

Айни пайтда маҳаллий ҳукумат томонидан тергов тадбирлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари воқеанинг бутун тафсилотларини ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш жараёнида иштирок этади, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Ташқи ишлар вазирлиги топшириғига биноан бунинг учун элчихона вакиллари Москва шаҳридан Санкт-Петербург шаҳрига учиб кетган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *