Ўзбекистон делегацияси Ҳиротдаги конференцияда қатнашди

окт 30 / 2018

– Афғонистондаги ижтимоий-иқтисодий ҳаётини қайта тиклаш доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

alt

2018 йилнинг 26-27-октябрь кунлари Президентнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Ҳирот шаҳрида бўлиб ўтган «Афғонистон инқирози: сабаблар ва ечимлар» мавзусидаги 7-халқаро конференция ишида иштирок этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган.

25 дан ортиқ давлатнинг расмий шахслари, сиёсатшунослари ва таҳлилчилари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари Афғонистондаги жорий ҳолатни, узоқ муддатли тинчликни таъминлаш учун минтақавий саъй-ҳаракатларни ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётини қайта тиклаш доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Форум қатнашчиларининг нутқларида 2018 йилнинг март ойида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси якунларига, афғон муаммосини сиёсий бартараф этиш борасида дунё ҳамжамияти саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдаги ролига, Афғонистонда таълимни қўллаб-қувватлаш Халқаро фондини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Президенти ташаббусига, мамлакатимизнинг афғон халқига иқтисодий кўмагининг амалий натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *