Ўзбекистон ҳамда Буюк Британия ўртасида мудофаа соҳасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди

мар 17 / 2018

alt

Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Аллан билан учрашув ўтказди, деб хабар қилади вазирлик матбуот хизмати.

Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Буюк Британия Бирлашган Қироллиги ва  Шимолий Ирландия ўртасида мудофаа соҳасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди. Мазкур келишув икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий таълим, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, инглиз тилини мукаммал ўргатиш, ҳамкорликдаги тренингларни ўтказиш, ўзбекистонлик ҳарбийларнинг Британия қуролли кучлари томонидан ўтказиладиган турли ўқув машғулотларида кузатувчи сифатида иштирок этишида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатишни ўз ичига олади.

Учрашув давомида Кристофер Аллан Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг Сандхерстдаги Қироллик ҳарбий академияси ва бошқа Британиядаги нуфузли ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олишида Британия томони ҳамкорлик кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг