Фото: Тармоқда Шавкат Мирзиёевнинг янги самолёти суратлари пайдо бўлди

авг 19 / 2019

alt

Интернетда Ўзбекистон Президенти учун махсус тайёрланган Boeing 787-800 Dreamliner самолётининг илк суратлари пайдо бўлди.
Sputnik’нинг хабар беришича, «Буюк келажак» эксперти Раҳмат Собиров Facebook’да бу ҳақда маълум қилган.
 
alt
 
«Boeing 787-800, Dreamliner VIP, Uzbek Air Force One, Registration No: UK001. MSN: 64435. Байроғимизнинг ранглари жуда ярашибди! Халқнинг хизматини бажаришда Президентимизга кўмакдош бўлсин бу самолёт! Бу самолёт Худо хоҳласа кўп йиллар хизмат қилади. Энди бемалол трансатлантик парвозларни тўхтамасдан амалга оширса бўлади!», — дейилган хабарда.
 
alt
 
Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Президент хорижий сафарларида Boeing 767-300 самолётидан фойдаланар эди. 
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *