Электр энергияси ва газ учун олдиндан тўлаш қоидалари яна ўзгарди

авг 02 / 2019

alt

1 мартдан электр энергияси ва табиий газ учун олдинган тўлов киритиш қоидалари ўзгарганди: тарифлар ўзгарганда кейинчалик қайта ҳисоблашларсиз олдиндан тўлов тўланадиган давр икки баравар – 6 ойга қисқартирилди. 
 
Ҳукуматнинг 30 июндаги қарори билан электр энергиясидан ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига навбатдаги ўзгартиришлар киритилди, деб ёзади "Норма".
 
Кўриб чиқилаётган ўзгартиришлар бир-бирига ўхшаш, рухсат этиладиган давр яна 3 баравар – 2 ойга қисқартирилади. Шу тариқа, маиший истеъмолчилардан электр энергияси учун олдиндан тўлов тариф ўзгарганда қайта ҳисоблашларсиз кўпи билан 2 ой олдиндан қабул қилинади.
 
Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида олдиндан тўлов даври чекланмаган. Бироқ тариф ўзгарганда истеъмолчи тўлов тўланган кундан бошлаб фақат 2 ой давомида олдиндан тўланган ҳажм учун қўшимча тўловлардан озод этилади.
 
Электр энергияси ва газ учун олдиндан ҳақни 2019 йил 31 июлгача тўлашга улгурган шахсларга нисбатан қўшимча тўловсиз 6 ой тўғрисидаги аввалги қоида қўлланилади.
 
Маълумот учун: бошқа тоифадаги истеъмолчиларга (номаиший) нисбатан қоидалар ҳам икки марта: жорий йилнинг 1 марти ва 1 июнидан ўзгартирилди.
 
Ҳужжат 31.07.2019 йилдан кучга кирди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *