Экстремистик ташкилотлар рўйхати маълум қилинди

мая 08 / 2019

Похожее изображение

 
 
Олий суднинг 2019 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, интернет тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилди:
 
1.  “Абу Салоҳ дарсликлари”
2. “Жаннат ошиқлари”
3.  “Шом овози”
4.  “Тавҳид ва жиҳод”
5.  “Islam Abu Khalil”
6.  “Полвон Новқатлик”
7.  “Сохиб Махмудов”
8.  “Фаррухбек Абдуллаев”
9.  “Мамарахимов Абдурахим Миркомилович”
10.  “Мухожир Полвон”
11.  “Abu Aisha”
12.  “Turkiston”
13.  “Хуррият инфо”
14.  “Нажот”
15.  “ал-Ваъй”
16.  “Роя”
17.  “Usulul fiqh”
18.  “Mustalahul hadis”
19.  “Darslardan qisqa lavhalar”
20.  “Fiqh ahkomlari”
21.  “Tavhid darsi”
22.  “Qiyomatdan avvalgi fitnalar”
23.  “Savol va javoblar”
24.  “Foida Mp3”
25.  “Foida va qoidalar”
26.  “Tafsir darslari”
27.  “Talbisu iblis darslari”
28.  “Islomni buzuvchi amallar darslari”
29.  “Nomoz va benomozga taluqli masalalar”
30.  “Ayollar darslari silsilasi”
31.  “Aqiyda darslari”
32.  “Silsilaviy darslar va ma’ruzalar”
33.  “Muhim darslar”
34.  “Aqiydatul vositiya”
35.  “Mustalahul hadis”
36.  “Alfatx”
37.  “Talabalar uchun darslar”
38.  “АЛЪ-ФАТҲ ТВ”
39.  “DA’VAT UZ”
40.  “HIDOYAT TV”
 
2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудига экстремистик материалларни, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгиларини олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.
 
Мазкур моддага кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, тайёрланаётган, сақланаётган, тарқатилаётган ва намойиш этилаётган, шунингдек оммавий ахборот воситаларида ёки телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилаётган ва намойиш этилаётган материаллар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экстремистик материаллар деб топилади. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *