«Delta city» халқаро инновацион маркази учун янги майдон танланади

июн 11 / 2019

alt

Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) «Тошкент шаҳрида «Delta city» кўп функцияли комплексини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича янги масъул орган этиб белгиланди. Президентнинг 7.06.2019 йилдаги қарорида шу назарда тутилган, деб ёзади «Норма».
 
Илгари ушбу функцияларни ЛБМА ҳузуридаги «Delta city» халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси» ДУК бажарган. Ушбу корхона негизида «InterForum» ДУК ташкил этилмоқда. ЛБМА ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари бир ой муддатда «Posco Е&С» компанияси (Корея Республикаси) билан ушбу лойиҳани пойтахтнинг бошқа қисмида амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказади. 
 
Эслатиб ўтамиз, дастлаб қурилиш ишларини пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги Ифтихор, Амир Темур, Кичик ҳалқа йўли ва Сандиққўрғон кўчалари билан ёндош бўлган ҳудудда амалга ошириш режалаштирилган эди. Бундан ташқари, ушбу лойиҳани бошқариш механизмлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиши ҳам кутилмоқда. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *