"Delta city" халқаро юқори технологияли инновацион марказ

дек 06 / 2018

alt

Ўзбекистон Президентининг “Тошкент шаҳрида “Delta city” халқаро юқори технологияли инновация маркази” лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Қарор билан “Delta city” халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” давлат унитар корхонасига “Халқаро ҳамкорлик маркази” АЖ ва “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма комплекси АЖ устав капиталидаги акциялар давлат пакети бўйича акциядор ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, қарор билан “Интерсервис” республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонаси Дирекцияга қўшилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, “Delta city” халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” “Нi-tech city” халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси ўрнида ташкил этилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *