Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев лавозимидан олинди

фев 11 / 2019

alt

Давлат хавфсизлик хизмати Раиси лавозимида ишлаб келган Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан (кейинги бир йилда бўйин ва бел умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган, шунингдек, кўзида ҳам  операция бўлган) лавозимидан озод этилди, деб хабар бермоқда Телеграмдаги “davletovuz” канали.  

Маълумот учун, Ихтиёр Абдуллаев 2015 йил 20 апрелдан  республика Бош прокурори лавозимида, 2018 йил январь ойидан буён Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

alt

Унинг ўрнига генерал-лейтенант, собиқ мудофаа вазири Абдусалом Азизов тайинланди.

Маълумот ўрнида, Абдусалом Азизов 2015 йилнинг сентябрь ойидан буён мудофаа вазири лавозимида фаолият юритаётган эди.

alt

Расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири этиб тайинланди. У 2018 йилнинг февралидан буён Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида ишлаб келаётганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *