Бухоро вилоятига прокурор тайинланди

июл 17 / 2019

ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Файзиев Дилшод Наджимович Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилади.
 
Д.Файзиев тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг аввалги прокурори Баҳриддин Валиев Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланганди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *