"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

апр 14 / 2016

alt

Мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 3 мартда қабул қилинган ва 31 мартда Сенат томонидан маъқулланган.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 142-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланди. 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳукумат қарорлари ушбу Қонунга мувофиқлаштирилади. Давлат бошқаруви органлари Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини лозим.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрири бу ерда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *