Бош прокурор ўринбосари Наманган вилоятига прокурор этиб тайинланди

июл 19 / 2019

 

Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Мавлонов Акмалхўжа Юсупович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
 
А.Мавлонов тайинловга қадар Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимида ишлаган.
 
Акмалхўжа Мавлонов (1975 й. т.) Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган (2002). Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Давлатобод туман прокуратурасида бошлаб, Наманган вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2006 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Марғилон шаҳар прокурори, Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти прокурори, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган. Мавлонов Акмалхўжа Президентнинг 2018 йил 2 августдаги фармонига асосан Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланган. 
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *