БМТ Бош котиби ўринбосари ШҲТ йиғилишида қатнашиш учун Тошкентга келди

июн 23 / 2016

alt

Фелтман Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аьзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг мажлиси ишида қатнашиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган.
 
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
 
Мулоқот давомида минтақавий масалаларга ҳамда Орол денгизи экологик фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича икки ва кўп томонлама дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
 
Учрашувда БМТ Резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Стефан Приснер ҳам иштирок этди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *