БАА фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш режими соддалаштирилди

мар 19 / 2019

alt

Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди, деб ёзмоқда "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Фармон билан 2019 йил 20 мартдан Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирганидан 30 кун муддатга визасиз режим белгилaнди.

Ўзбекистонга иш юзасидан келадиган БАА фуқароларига бир йиллик кўп марталик визалар Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасаларида 3 иш кунида расмийлаштирилади.

Бунда Ўзбекистондаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этиш талаби бекор қилинди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *