Арманистон ШҲТга мулоқот бўйича шерик давлатга айланди

апр 16 / 2016

alt

16 апрель куни Пекин шаҳрида ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов ва Арманистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эдвард Налбандян Арманистон Республикасига Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мулоқот бўйича шериги мақомини тақдим этиш тўғрисидаги Меморандумни имзоладилар.
Шу тариқа ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг қатор давлатларга ташкилотнинг мулоқот бўйича шериги мақомини тақдим этиш тўғрисида 2015 йил 10 июлдаги қарорлари тўлиқ амалга оширилди. Илгарироқ Ўзбекистоннинг ШҲТдаги раислиги доирасида Камбоджа Қироллиги, Озарбайжон Республикаси, Непал Федератив Демократик Республикаси билан тегишли меморандумлар имзоланган эди.
Ҳозирги кунда ШҲТ 6 та аъзо давлат (Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон), 6 та кузатувчи давлат (Афғонистон, Белорус, Ҳиндистон, Эрон, Мўғулистон ва Покистон) ва 6 та мулоқот бўйича шерик давлатни (Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка) ўз ичига олади.

ТИВ ахборот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *