Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташриф буюради

июл 23 / 2016

alt

25-28 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилади.
Хабарга кўра, Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳрида Иқтисодий, маданий ва ижтимоий масалалар бўйича ислом комиссиясининг 39-сессиясида ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар юқори мансабдор шахсларининг мажлисида иштирок этади.
Шунингдек, ташриф дастуридан ИҲТ ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ҳам ўрин олган.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *