Депутат Қодир Жўраев Путиннинг Собиқ иттифоқ республикалари ерлари ҳақидаги гапига жавоб қилди

июн 23 / 2020
alt
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Қодир Жўраевнинг Москва ҳам Амир Темур давлати таркибига кирганлиги ҳақидаги сўзлари «Адолат» СДПнинг расмий каналида эълон қилинди.
 
Жумладан, Қодир Жўраев Россия президенти В. Путиннинг Собиқ иттифоқ республикалари катта миқдордаги рус ерларини эгаллаб олгани ҳақидаги гапларига қуйидагича муносабат билдирди: «Агар машҳур сиёсатчи даъво қилган ревизионистик мантиқдан келиб чиқадиган бўлсак, унда Амир Темур барпо этган салтанат ҳудудларини «бизнинг тарихий ерларимиз» деб айтишга бемалол ҳаққимиз бор.
 
Дарвоқе, ўз вақтида кичик бир шаҳар бўлган Москва ҳам Амир Темур давлати таркибига кирган».

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *