Президент фармони билан Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши тузилади

июн 03 / 2020
alt
Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
 
Фармонда айрим раҳбарлар рейтинглар билан ишлашга етарлича эътибор қаратмаяпти ва халқаро ташкилотлар томонидан ўтказилаётган сўровларда аксарият ислоҳотлар ўз аксини топмаётганлиги оқибатида устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикаси қуйи поғоналарда қолаётгани алоҳида қайд қилинган.
 
Шу мақсадда Фармон билан Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши тузиладиган бўлди. Кенгашнинг асосий вазифалари этиб Ўзбекистон учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг ўрнини яхшилаш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини такомиллаштириш, жамиятни демократлаштириш, илғор халқаро тажрибага асосланган давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ташаббусларни илгари суриш ва шу каби бошқалар белгиланди.
 
Молия ва Адлия вазирлиги Кенгашнинг ишчи органлари этиб белгиланди.
 
Масъул давлат органлари биринчи раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг бош мезонларидан бири этиб Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг ўрнини яхшилаш белгиланади.
 
Бундан ташқари, Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар Интернет тармоғида “Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда” ягона порталининг (кейинги ўринларда – портал) ишга туширади.
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *