Тиббий хизматнинг "хуфёна бизнесини" йўқ қилиш мумкинми?

дек 16 / 2015

alt

Халқимизда “Саломатлик – туман бойлик” ёки “Элга хизмат – олий ҳиммат” деган пурмаъно нақл бор. Ушбу нақлнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратадиган бўлсак, у кўпроқ тиббиёт соҳаси билан боғлиқ муносабатларни назарда тутадигандек. Бугунги тиббиёт хизмати кечаги тиббиёт хизмати билан тубдан фарқ қилади. Замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан тобора янгиланиб бораётган тиббиёт муассасалари фаолияти, юксак тиббий малакага эга бўлган ва ўзининг муқаддас бурч дея аталмиш вазифасига виждонан ёндашиб фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимлари сафи кенгайиб, илдам ривожланмоқда.

Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, афсуски ушбу муқаддас касбга панжа орасида қараб, ўз шахсий манфаатини бемор манфаатидан устун қўйиб келаётган айрим тиббиёт ходимлари ва муассасалари ҳам борки, улар аллақачон тиббий хизматнинг “хуфёна бизнесини” алоҳида тизгига солишга улгуришган. Бундай иллат кўпроқ хусусий тиббий хизмат соҳасида яққол кўзга  ташланади.

Хўш, ушбу “хуфёна бизнес” қандай амалга оширилар экан дея қизиқаётгандирсиз, балки аллақачон, гап нима хақида бораётганлигини ҳам англагандирсиз. Келинг, ушбу бизнес ишини ишлаш механизмини шартли мисолда таҳлил қилиб кўрамиз.  Бемор “А” ўз саломатлигидан шикоят қилиб “ТТТ” номли хусусий клиникага мурожаат қилди дейлик. “ТТТ” хусусий клиникаси ўз навбатида, баъзи етишмаган ташҳисларни олиш учун беморни ўзининг “ММ” номли хусусий клиника ҳамкорига бориб, ушбу ташҳисларни амалга ошириб келиши ҳақида кўрсатма беради (айнан “ММ” клиникасига, бошқа клиникалар ташҳисини қабул қилмасликни таъкидлайди). Бундай “бизнес” нафақат хусусий клиникалар ўртасида, балки давлат ва хусусий клиникалар ўртасида ҳам жуда самарали фаолият кўрсатади. Давлат тиббиёт муассасаси шифокори ҳам айнан “ММ” ёки “ЛК” хусусий клиникасини “астойдил” тавсия этади, қарабсизки, уларнинг назнида сиғ ҳам кабоб ҳам куймайди. Аммо иложсиз бўлган “кабоб”, яъни бемор икки ўт орасида жизғанак бўлиши турган гап. Мазкур тизгининг гуркираб ўсишига (бойишига) айниқса дорихоналарнинг ҳиссаси жуда катта. Беморга фалончи дорихонага бориб, ушбу дориларни олиб келасиз дея, кўрсатма берилади...

Мухтарам блогерлар айтингчи, тиббий хизматнинг ушбу “хуфёна бизнесини” йўқ қилиш мумкинми? Ушбу борада қандай чора-тадбирларни қўллашни самарали деб ҳисоблайсиз? Зеро, ушбу иллатга барҳам беришда сизнинг фикр-мулоҳазаларингиз етакчи аҳамият касб этиши мумкин. Фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.

Муаллиф: Зафар Бердиназаров

Манба: "Экономическое обозрение"

  • Мехмон
    28 октябр 2016, 14:34

    нима бўлишидан катъий назар айрим врачлар барибир пул олишади барибир пулсиз ёрдам бермайди

  • Мехмон
    17 март 2016, 10:17

    Бутун жаҳонда қўлланилаётган тиббий суғурта тизими жорий қилинмаскан бу каби иллатларни йўқотиб бўлмайди!

  • Мехмон
    29 декабр 2015, 12:28

    Иссик жон истимасиз булмайди. Касал кишини кузига пул куринадими? Лекин улар буни яхши билади ва бундан фойдаланадилар. Шунинг учун отни калласидай нарх куяди. Касал киши иложсиз колади. Пулингиз булмаса хеч качон карамайди ёки кул ичида хизмат килади. Касаллик охиригача даволанмайди, сурункали касалликка утиб кетади. У ёги энди яна харажат. Иложсиз нарсасини узи йук факат .... ташкари. Мутассадди идоралар тартибга солиши керак. Врачларга инсоф берсин.

  • Мехмон
    28 декабр 2015, 14:15

    Яхшиси касал булмаган маъкул хозирги даврда

  • лазиза
    26 декабр 2015, 16:30

    Албатта мумкин. Одамлани узи ургатиб куйган.бермасин хамма, уша врачла индами борига барака диб ишидан ажралиб колмаслик учунам хизмат курсатади

  • Мехмон
    21 декабр 2015, 15:09

    Балик бошидан сасийди... Давлатнинг асосини ташкил килувчи, бу - унинг худудида яшовчи халкдир... Пирвардида, согликни саклаш тизими халк соглиги ва хаёти билан боглик экан... бу таъмагир ифлослар билан МХХ шугулланиши керак... Бу искиртлани бошидан думигача тозалаш керак...

  • Мехмон
    21 декабр 2015, 09:32

    Бунга энг аввало ўзимиз сабабчимиз! Ўз ҳақ ҳуқуқимизни билмаймиз! Ҳеч қачон ташқаридан бизнинг муаммомизни ечиб беролмайди. Ўзимиз қарши курашишимиз керак!

  • Мехмон
    19 декабр 2015, 20:58

    Ҳақиқатда дорихоналарда нарх навони тартибга солиш механизмларини яратиш мақсадга мувофиқ. Бу айтилган ҳолатлар кўплаб учраб туради. 1 та дори турли дорихоналарда турлича нархларда сотилади. Тўғри дорихоналар бозор механизмларини асосида ишлаши керак, лекин қизиғи шундаки улардаги нархлар қай тартибда шаклланар экан ҳайронман, чунки агар пластик орқали савдо амалга оширилса ҳам айнан бир дорихонада икки хил нарх белгиланади. Бу борада ушбу ишларни назорат қилувчи органлар фаолиятини жонлаштириш мақсадга мувофиқ. Тўғри энг қийини - беморга. Бу ишларни тартибга солиш зарур, деб ҳисоблайман

  • Мехмон
    19 декабр 2015, 15:46

    Бу нарса хусусий ва давлат тиббиёт муассасаларида авжига чиккан. Гохида уйлаб коласан, бу каби уйинлар автомашина ёки уйдаги телевизор в.б.нарсаларни тузатишда булса майли, аммо инсон соглиги билан уйнашиш яъни бизнес килиш бу жуда пасткашлик.

  • Мехмон
    18 декабр 2015, 17:12

    Яқинда отамнинг саломатликлари ёмонлашиб, тиббий хизматга ишим тушди. Ўзимни худди биология бозорида хис қилдим. "Хуфёна бизнес" ҳамма касалхонада ҳамда дорихоналарда мавжуд экан. Ўлим билан олишаётган бемор отам учун ҳамма нарсага тайёр туриб, тилимни тийдим.
    Менику, дори дармонлар учун шароитим кўтарар, аммо баъзи инсонларнинг шарт-шароитлари кўтармасликлари, яқинлари учун миллонлаб қарзга ботишларини кўриб чидолмадим.
    Оқ халатли касб эгаларининг қалбида озгина виждон бўлсагина бу иллатга қарши бора олардик. Бандасидан яширсак ҳам, яратгандан яшириб бўлмайдику.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *