Сутнинг сифатига ким кафил?

апр 26 / 2019

alt

Кўп қаватли уйда яшаймиз. Кечки пайт ишдан қайтаётгандим. Уйимиз олдида “Тез тиббий ёрдам” машинаси турарди. Ҳавотирландим. “Тинчликмикан”. Зинадан кўтарила бошладим. Қўшнимиз Салим ака беш яшар ўғлини кўтариб, пастга тушарди. Ортидан шифокор ва онаси Мақсуда опа тушмоқда.

– Эрталаб сут ичганди, шундан буён туз ҳам тотгани йўқ, – дерди Мақсуда опа. – Билмадим, ишончли эди. Доим ўша аёлдан оламан...

Билдимки, бола сутдан касалланган эди.

Шу ҳодисани кўп ўйлаб юрдим. Кўпчилигимиз сут ва сут мақсулотларини кўчадан, тўғрироғи, сут сотувчи аёллардан сотиб оламиз. Улар эса асосан “баклажка”ларда бўлади. Нега, айнан улардан. Боиси, янги соғиб олинган деймиз. Қолаверса, арзонроқ. Бу қанчалик тўғри?

Мулоҳаза қилиб юрсам, бир манзаранинг гувоҳи бўлдим. Бир киши чиқинди идишларини ковлаб, ундан “баклажка”ларни оларди. Қопига соларди. Демак, мана шу “баклажка”ларга қўлда сотиб олаётганимиз сут, шарбат, ўсимлик ёғи солинади-да.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, елим идишлар ичи қанчалик ювилган бўлмасин, бир марталик ҳисобланади.

Мутахассиларнинг таъкидлашича, елим идишлар қайта ишлатилганда унда ўрнашиб қолган бактериялар маҳсулот орқали организмга киради. Сўнгра ичак фаолияти бузилишига олиб келади. Бундан ташқари, уй шароитида соғилиб, савдога мўлжалланган сут 8 даражагача бўлган илиқ ҳароратда сақланиб, 24 соат ичида сотиб бўлиниши керак.

Энди яна бир жиҳат. Чорва моллари орасидаги касалликлар сут орқали инсон организмига ўтишини яхши биламиз. Хўш, сотиб олаётган сутимиз ана шундай хаста молларники эмас, деб ким кафолат беради?

Чорва молларида туберкулёз, бруцеллёз, куйдирги, оқсил каби хавфли касалликлар кўп учрайди. Қолаверса, уй шароитида боқиладиган сигирлардаги касалликлар тўғрисида уларнинг эгаси ҳам билмаслиги мумкин. Хаста молдаги зарарли вирус сутга қам ўтади. Уни истеъмол қилган кишига микроб юқиши хавфи юқори бўлади.

UZ24 мухбири

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *