Миржалол Қосимов ҳали ўзбек футболига қайтади. Катта "қўшин" тўплаб қайтади

дек 06 / 2015

alt

Uff сайтида Миржалол Қосимовнинг мураббийлик фаолияти ва уни қайси мамлакатлар чемпионатида давом эттириши кераклиги борасида фикр-мулоҳазалар билдирилган мақола эълон қилинди.

Мақола муаллифи А.Акбаровнинг мулоҳазалари шундай:

 “Ўзбек футболида Миржалол Қосимовдек афсона бор. Унинг футболчилик даврини тарифлашдан ҳожат йўқ, ҳамма яхши билади. Уни ҳатто Россияда ҳам яхши билишади.

Қосимов футболчиликдан секин-аста мураббийликка қадам қўйди ва унда яхшигина тажриба орттирди. "Бунёдкор" билан эришган натижаларини фақатгина ижобий деб, баҳолаш мумкин. Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ҳам ёмон ишламади.

Тўғри, орада қониқарсиз натижалар бўлди, аммо бахтга қарши унинг салбий натижалари термамиз ўйинига тўғри келиб қолди. Натижада, ўрнини Самвел Бабаянга бўшатди.

Мамлакатимиз бош жамоасини қабул қилиб олиш ва керакли натижани қўлга киритиш каттта масъулият талаб этилади. Умуман, ўша кезларда термамизни Моуринью ёки Гвардиола ҳам ғалабалар сари бошлай олмасди.

Чунки, термамиз мағлубиятининг сабаблари бошқа нарсада эди. Бу тактика ёки футболчининг маҳорати билан боғлиқ жиҳатлар эмас...

Мен бугун Миржалол Қосимов борасида тўхталмоқчиман. У ҳозир футболдан бироз йироқда. Боз устига бизда мавсум ҳам тугаган. Лекин, у келаси йилдан бошлаб мураббийлик фаолиятини давом эттириши шарт. Фақат Ўзбекистон чемпионатида эмас.

Йўқ, мен Ўзбекистон чемпионати кучсиз ёки унга тўғри келмайди, демоқчи эмасман. Қосимов тажрибасини бошқа чемпионатларда орттириши керак деб ҳисоблайман. Масалан, Қозоғистон чемпионатида. Ёки БАА миллий биринчилигида. Агар Россия бўлса-ку, ҳаммасидан ошиб тушарди. Майли, у ерда бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишласа ҳам.

Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида бир пайтлар Олийгоҳда бирга ўқиган ўзбек курсдошларимнинг айтишича, Шимкент клуби ўзига янги мураббий излаётган экан ва рўйхатда ҳамюртимиз Миржалол Қосимовнинг ҳам номи кўрсатилибди.

Албатта, ҳали бу борада расмий таклиф қилинмаган, қилинса ҳам Қосимовнинг ижобий жавоб беришини билмаймиз. Балки, рад жавобини ҳам бергандир. Лекин, ушбу мутахассисимиз бошқа чемпионаларни ҳам кўриши керак, бизнингча.

Айни пайтда футболи ривожланаётган БАА чемпионати ҳам яхши вариант. Бундан ташқари, Қосимов истаса Россия чемпионатида ҳам ишлаши мумкин. Унинг яхши алоқалари ҳозир ҳам сақланиб қолинган.

Миржалол Қосимов ҳали ўзбек футболига қайтади. Катта "қўшин" тўплаб қайтади. Шуниси аниқ! У футболсиз яшай олмайди.

Уни энг камида ҳориж давлатларининг академияларига юбориш керак. У билан бирга Рўзиқул Бердиев, Бахтиёр Ашурматов ва Даврон Файзиевлар ҳам борса бўлади. Бизнингча, Ўзбекистон футбол федерациянинг бош мақсадаларидан бири мана шу ўзбек мутахассисларини Германия, Голландия, Италия ёки Испания давлатларига ўқишга юбориш, бўлиши лозим.

Қосимов майдонни яхши кўра олади ва футболчиларнинг имкониятларини билади. У фақат замонавий назарий билимларни ва яхши маънодаги "айёрона" тактик кўрсатмаларни ўзлаштириши керак. Гвардиола, Клопп, Конте, Венгер, Симеоне каби дунё даражасидаги футбол мутахассисларининг услубларидан анодоза олиши ва улардан ўзбекча "микс" тактикани ясаши керак.

Қосимов энг камида ҳорижда амалиёт ўтказиши лозим”.

  • Мехмон
    01 янвuary 2016, 16:17

    Чумчук суйса хам кассоб суйсин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *