Ўқитувчи қоғозбозликка кетган вақтини китоб ўқишга сарфлагани фойдали эмасми ёхуд биз қачонгача қоғозларга ишонамиз?!

янв 20 / 2017

alt

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинди. Унда айтилган китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш учун энг аввало, ўқитувчилар ва ота-оналар китоб ўқиши керак эмасми?

Бугун ўқитувчининг китоб ўқишга вақти борми?

Мактабни олдидан ўтиб кетаётсам ўқитувчимни кўриб қолдим. У кишини қўлидаги катта сумка ва пакетларни олиб ёрдамлашмоқчи бўлдим. Улар шу қадар оғир эдики… Устозимни саволга тутдим. Нима булар? Унинг жавобини эшитиб ўйга толдим.

Менинг назаримда бугунги ўқитувчиларнинг асосий иши, вазифаси қоғозбозлик, ҳужжатбозликдан иборат бўлиб қолгандай. Муаллимимдан яна сўрадим. — Балким, булар дарс жараёни учун керакдир, зарурдир. Устоз бу фикримни рад этди.

— Йўқ, биз буларни асосан раҳбарият талаби ва келаётган комиссияларга кўрсатиш учун тайёрлаймиз. Дарсни қандай ўтиш, болаларнинг билими уларни қизиқтирмайди. Биринчи навбатда ҳеч кимга керак бўлмаган, дарс давомида бир марта очиб кўрилмайдиган мана шу қоғозларни тайёрлаш шарт ва зарур.

Ҳукуматнинг қоғоз маҳсулотларини тежаш ҳақидаги қарорини ўқиган эдим. Адашмасам бизга қоғоз қанчадан-қанча вальюта эвазига четдан келтирилади. Ўқитувчига мана шу кераксиз топишириқларни бераётганлар буни ўйлаб кўрса бўларди.

Энг ачинарлиси ушбу жараён йил сайин ривожланиб бормоқда. Ўқитувчига эркинлик бериш керакми, деб ўйлайман. Шу қоғозбозликка кетган вақтини китоб ўқишга, дарсга тайёргарлик кўришга, қолаверса дам олишга сарфласа яхши бўларди. Келаётган комиссиялар ҳам ўқитувчининг дарсини кўрса, болаларнинг билимини синовдан ўтказса, ўқитувчи томонидан олиб борилаётган илмий-ижодий ишлар билан қизиқса ҳамма учун фойдали бўларди, назаримда. Қачонгача биз қоғозларга ишонамиз!

Бизда биргина савол бор: Ўқитувчининг елкасидаги юкни ким олиб ташлайди?

Манба: tafsilot.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚ Facebook‚ ҳамда‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Фарход
    26 янвuary 2017, 16:42

    Мактаб ва коллеж укувчиси олий укув юртига тест жавобларига тугри жавобни белгилаш оркали балл туплаб талаба булишга эришади. Барча сохаларда сифат даражаси меьёри мавжуд.меёр бузилишлиги дахлдорга нисбатан жавобгарлик холатини юзага келтиради.укувчиларни керакли балл туплай олмаслиги холати жавобгарликни кимни гарданига юклаши керак!? Барчага/хохши борга/олий маьлумот олиш учун имконият берилса жамият фойда курадими ёки зарар!?Ё шундай имконият берилиши керак ёки ЖАВОБГАРликни кимдир виждонан зиммасига олиши керак!

  • Мехмон
    26 янвuary 2017, 08:33

    "Синф хоналари машғулот ўтказиладиган ишчи хона эмас,мехмон кутиладиган келинчаклар хонасидай безатиляпти ва хонанинг кўринишига қараб ўқитувчига бахо бериляпти..Бу эса албатта қўшимча харажатлар,ортиқча вақт сарфиникелтириб чиқаради"- тўғри гап бу нарса илдиз отиб кетаварса ўқтишни эсдан чиқариб фақат безакларга вақт сарф бўлади. Ўқитувчи ва ўқувчи ўзини кўрсатиш учун кеиб кетади холос.

  • Мехмон
    26 янвuary 2017, 08:26

    ,ГорОНО ёки ОблОНОга тажрибали ўқутувчиардан ишга олиш керак

  • Мехмон
    26 янвuary 2017, 08:23

    Мени такифим текширишарни ва қозбозликарни камйтириб ўқувчиларни билими ошириб натижани билимли ўқувчилар сони билан бахолаш керак. Қанча ўқувчи фан олипиядалар ғолиби бўлса, битирган ўқувчилар сони олийгохларда куп ўқиса ва олимлар сони кўп булса ўша мактаб ўқитувчиларни рағбантлаштириш керак деб ўйлайман.

  • Мехмон
    24 янвuary 2017, 07:01

    Таьлим тизимининг барча боскичларида текширувлар ижод ва дарс утиш сифатига каратилиб, АКТ лар асосида олиб борилиши керак. Иекширув мана бу хужжатларни тайерланг, дейишади. нега десангиз, когоз гапиради, бажаринг, дейишади. Рахбарларимиз узлари упкасини култиклаб когозбозликни тезлатишади.буларга чек куйиш керак.

  • Мехмон
    24 янвuary 2017, 06:53

    Кайта кайта мен укияпман. Лекин мутасаддилар укияптимикин? Улар когозбозликни бартараф этиш учун нима килишаркин

  • Мехмон
    23 янвuary 2017, 15:19

    Ўқитувчилар фаолиятини текширувчиларга алохида эътибор бериш керак.20-30-йиллик тажрибага эга ўқитувчилар фаолиятини кеча олийгоҳни битириб,ГорОНО ёки ОблОНО ларга жойлашиб олган ёшлар келиб текшириши-нихоятда хунук холат
    Текшириш дастурларидан қоғозбозлик,хужжатларни текширишни чиқариб ташлаш керак-бу хужжатлар қўитувчининг ўзи учун керак,хар ким улардан ўз усулида фойдаланади.
    Текширувчи ўзи малакали,тажрибали ўқитувчи бўлса хеч қандай хужжатларсиз,2-3 ўқувчи билан сухбатлашиб,ўқитувчи ишига баҳо бериши мумкин. .

  • Фарход
    21 янвuary 2017, 16:47

    Бир аллома Аристотелнинг асарини неча бор укимасин мохиятан тушуна олмабди Ал Фаробийни шу асарга ёзган шархини укигач тушуниб етган экан. Олим олим фикрини шарх ёрдамида тушунганини биламиз аммо олимларимиз ёзган дарсликларни укувчилар.укувчилардан унчалик ФАРК килмайдиган укитувчилар тушуна олмаслигини гуё билмаймиз.мен демокчиманки барча дарсликларга бир нечтадан содда ва равон тушунарли шархлар ёзилишлиги керак!

  • Мехмон
    20 янвuary 2017, 19:45

    Бизда ўқитувчи ва врачларнинг асосий вақти ўз ишига эмас, ишлаганлигини исбот қилувчи хужжатларни тайёрлашга сарфланади. Хеч бир бошқа касб эгаси ўқитувчилардек хар бир иш минутига хисобот ёзмайди.
    Аслида дарс бериш-андозаларга сиғмайдиган,ижодий жараён.Ўқитувчи ишининг самарасини хисоботларда акс эттириб бўлмайди.
    Мақола муаллифи эътиборидан четда қолган яна бир холат: Охирги пайтларда синф хоналарини безашга хаддан ташқари кўп эътибор бериляпти.Синф хоналари машғулот ўтказиладиган ишчи хона эмас,мехмон кутиладиган келинчаклар хонасидай безатиляпти ва хонанинг кўринишига қараб ўқитувчига бахо бериляпти..Бу эса албатта қўшимча харажатлар,ортиқча вақт сарфиникелтириб чиқаради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *