"Болажон"нинг балоси ёхуд "Болажон" каналида намойиш этилаётган мультфильмлар ҳақида

мая 11 / 2016

alt

Шоир Ботир Эргаш ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида "€œБолажон"€ телеканалида намойиш этилаётган баъзи хорижий мультфильмлар борасида фикрларини ёзиб қолдирди.

Унда шундай дейилади:

"Аксарият 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар томоша қиладиган "Болажон" каналида намойиш этилаётган мультфильмлардан:
- Азизам, нега паришонсан?
- Сени соғиндим.
- Менга турмушга чиқасанми?
- Ой, жудаям хаяжондаман!...

- Менга қара, агар мамлакатни душманлардан ҳимоя қилсанг, яккаю ягона қизимни сенга никоҳлаб бераман...

- Жонгинам, юзларингдан бир бўса олай...

Шунга ўхшаган севги изҳорларидан иборат хорижий мультфильмларни фалон пул сарфлаб таржима қилишдан мақсад нима? Мени тўрт нафар фарзандим бор. Кун бўйи ишдаман. Улар уйда номига номуносиб бу канални кўриб ўтиради. "Болажон" га таъқиқ қўйсам, тўғри қилган бўламанми? Эфирга узатилаётган 70-80% "мультиклар"€ бузғунчилик, беҳаёликни тарғиботи учун хорижда ишланган мультфильмлар. Қиз сени севаман, Маҳлуққинам, деб бир ўпса...

Сеҳру жодудан халос бўладиган бемаъни мультфильмлар ўрнига ўзимизнинг "Зумрад ва Қиммат"€ни минг марта қўйса бўлмайдими? Ҳали тили чиқмай, севаман, сенга уйланаман, битта ўпай каби нобалоғат сўзлар билан қулоғи тўлган боладан келажакда яхшилик кута оламизми? Эрта кундан бемаҳал севгига гирифтор бўлиб, арзимаган баҳона сабаб ўз жонига қасд қилаётган ёшлар ана шу бемаза мультфильмларнинг ҳосиласимасмикан? Бу мени фикрим. Яна Худо билади..."€

Мазкур постга бошқа фойдаланувчилар ҳам ўз изоҳларини ёзиб қолдирган. Улардан бири "€œБу мавзу замонавий давр муаммоси. Маънавий зиё тарқатувчи телевидение болажонлар онги ва шуурини носоғлом ғоялар билан заҳарламоқда", дейди.

Бошқа бир фойдаланувчи яқинда у ҳам шунақа мультфильм ҳақида интернет тармоғига пост қўйганини, бироқ одамлар бунга нисбатан "нима бўпти"€ қабилида мунозара қилишганини айтган. Муаллиф эса телевидениеда ҳам ана шунақа "нима бўпти"€лар бор-да, дея киноя қилган.

Азиз ўқувчилар, Сизнинг бу борада фикр-мулоҳазаларингиз қандай?

  • Jurnalist
    13 мая 2016, 09:03

    Hozirgi kunga kelib bu kabi multfilmlar ko'paygani sari yoshlarimizda buzg'unchi g'oyalarga qarshi turadigan mafkuraviy immunitet yemirilib bormoqda. Yoshlarimiz tarbiyani bizdan emas OAVdan olmoqda desam adashmagan bo'laman menimcha.

  • Jurnalist
    13 мая 2016, 08:56

    Hozirgi kunga kelib bu kabi multfilmlar ko'paygani sari yoshlarimizda buzg'unchi g'oyalarga qarshi turadigan mafkuraviy immunitet yemirilib bormoqda. Yoshlarimiz tarbiyani bizdan emas OAVdan olmoqda desam adashmagan bo'laman menimcha.

  • Мехмон
    12 мая 2016, 09:52

    Менинг қизим 5 ёшда. "Болажон" каналида берилаётган айрим хорижий мултикларни кўришдан бош тортаяпти. Масалан кечки дастурда бериладиган Чеп ва Дейл хакидаги мультфильмни

  • Baxtyor
    12 мая 2016, 09:50

    Televizor tarbiya uchun emas dam olish uchun kuriladi. Bolajon kanali nafaqat bolalar kuradi balki kattalar ham qiziqib tomosha qilishadi. Tarbiya tarbiya faqat muammoni birovga tunkashni yaxshi kuramiz lekin hech uzimizdan qidirmaymiz.

  • Бахтийор
    12 мая 2016, 09:43

    Zamonga qarab. Uyda ota ona yaxshigina tarbiyalasa buldi. Birinchi tarbiyani yaxshi bering keyin aybni kuchadan qidiring

  • Мехмон
    12 мая 2016, 09:04

    “Болажон” телеканали фарзандларимизни овитуш учун эмас балки балки уларга маънавий тарбия бериш учун хизмат килса максадга мувофик булган буларди.

  • Мехмон
    12 мая 2016, 08:41

    ҳар бир ишнинг бош сабаби этиборсиз қолган нарсалардан келиб чиқиши ҳеч кимга сир эмас. шундан экан бу масалага ҳам бефарқ бўлиш ярамайди.

  • Мехмон
    12 мая 2016, 08:39

    ушбу масалага чукур эътибор билан қараш зарур чунки, ёш болалар онги мултфилмдан кўп маълумот қабул қилади ҳамда амалда қўллашга сабаб бўлади.

  • Мехмон
    12 мая 2016, 08:18

    Тўғри, бундай салбий ҳолатларга чек қўйиш керак, келажагимиз онги,фикри бузилмаслиги керак, Бундай салбий ҳолатлар кўрсатилаётганлиги телевидениядагиларнинг ҳаёлини кўчасидан ҳам ўтмаган бўлса керак.

  • Мехмон
    12 мая 2016, 07:35

    Мутлако тугри фикр! Уларнинг урнига боланининг мантикий фикрлашини ривожлантирадиган, оммабоп-илмий, санъат,табиат муъжизалари,хар бир нарсани бехуда сарфламасликни таргиб киладиган хорижий (агар узларимизда етарли булмаса) фильмлар тулиб-тошиб ётибди-ку!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *