"Болажон"нинг балоси ёхуд "Болажон" каналида намойиш этилаётган мультфильмлар ҳақида

мая 11 / 2016

alt

Шоир Ботир Эргаш ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида "€œБолажон"€ телеканалида намойиш этилаётган баъзи хорижий мультфильмлар борасида фикрларини ёзиб қолдирди.

Унда шундай дейилади:

"Аксарият 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар томоша қиладиган "Болажон" каналида намойиш этилаётган мультфильмлардан:
- Азизам, нега паришонсан?
- Сени соғиндим.
- Менга турмушга чиқасанми?
- Ой, жудаям хаяжондаман!...

- Менга қара, агар мамлакатни душманлардан ҳимоя қилсанг, яккаю ягона қизимни сенга никоҳлаб бераман...

- Жонгинам, юзларингдан бир бўса олай...

Шунга ўхшаган севги изҳорларидан иборат хорижий мультфильмларни фалон пул сарфлаб таржима қилишдан мақсад нима? Мени тўрт нафар фарзандим бор. Кун бўйи ишдаман. Улар уйда номига номуносиб бу канални кўриб ўтиради. "Болажон" га таъқиқ қўйсам, тўғри қилган бўламанми? Эфирга узатилаётган 70-80% "мультиклар"€ бузғунчилик, беҳаёликни тарғиботи учун хорижда ишланган мультфильмлар. Қиз сени севаман, Маҳлуққинам, деб бир ўпса...

Сеҳру жодудан халос бўладиган бемаъни мультфильмлар ўрнига ўзимизнинг "Зумрад ва Қиммат"€ни минг марта қўйса бўлмайдими? Ҳали тили чиқмай, севаман, сенга уйланаман, битта ўпай каби нобалоғат сўзлар билан қулоғи тўлган боладан келажакда яхшилик кута оламизми? Эрта кундан бемаҳал севгига гирифтор бўлиб, арзимаган баҳона сабаб ўз жонига қасд қилаётган ёшлар ана шу бемаза мультфильмларнинг ҳосиласимасмикан? Бу мени фикрим. Яна Худо билади..."€

Мазкур постга бошқа фойдаланувчилар ҳам ўз изоҳларини ёзиб қолдирган. Улардан бири "€œБу мавзу замонавий давр муаммоси. Маънавий зиё тарқатувчи телевидение болажонлар онги ва шуурини носоғлом ғоялар билан заҳарламоқда", дейди.

Бошқа бир фойдаланувчи яқинда у ҳам шунақа мультфильм ҳақида интернет тармоғига пост қўйганини, бироқ одамлар бунга нисбатан "нима бўпти"€ қабилида мунозара қилишганини айтган. Муаллиф эса телевидениеда ҳам ана шунақа "нима бўпти"€лар бор-да, дея киноя қилган.

Азиз ўқувчилар, Сизнинг бу борада фикр-мулоҳазаларингиз қандай?

  • Мехмон
    18 мая 2016, 13:26

    шунаканги мултикларни таржима килишдан аввал мазмун мохиятини тулик тушуниб кейин таржима килиб эфирга узатса булмайдими. фикримча бу хам гарбдан келадиган жинни кетти ишлардан бири деб уйлайман. тугри яхшилари хам йук эмас лекин яхшилаб фикрлашимиз керак эмасми фарзандларимиз бизнинг келажагимизку ахир бу канални блоклаб у канални блоклаб куйса барибир бошка каналда хам шунга ухшаш ишларку. нима килиш керак ахир.

  • Мехмон
    18 мая 2016, 08:18

    Битта болажон каналида мас сотиб олаётган дискларимизда ҳам шу холат ку Аксарияти жанганри мултиклар. Болажон каналида кидс Енглиш кўрсатуви ҳам жуда яхши бирор кун канални эрталабдан кечгача томоша қилин мултик 1 ё 2 та бўса бўлди қолгани ўйинлар ёки болаларга мос филмлар лекин сиз кўтарган мавзу ўринли сабаби биз хали эндигина ўсиб келаётган авлодни миясини ёшига ярашмаган турли сўзлар билан захарлашимиз керемас. Шу ўринда Болажон канали мамурларидан шуни илтимос қиламизки ўзимизни минталитетимизга мос бўлган мултикларни қўйишларини

  • Мехмон
    17 мая 2016, 15:14

    хозирги кунда инсонлар аксари факат моддий тамонини уйлашяпти холос.

  • Мехмон
    17 мая 2016, 09:38

    баракалла-Умуман телевизорни олиб ташла уйингдан ва ғорда ўхшаган одамдай яша шунда кўзинг очилмайди ва ўрта асрлардагидек оми бўлиб қолаверасан"

  • Мехмон
    16 мая 2016, 18:36

    Болаларни саводсиз қилишни янги усули бу канал! Афсуски кимгадир керак экан бу ҳам!

  • Мехмон
    14 мая 2016, 18:55

    Хатто баъзан биз катталар телевизор куришга имкон топа олмаяпмиз. Сабаб телевизор болалардан ортмаяпти.

  • Мехмон
    14 мая 2016, 17:07

    Ота-она уз фарзандларининг тарбияси учун масъулдир. Болага тарбия беришдан олдин ота-онанинг узи тарбия курган булиши лозим.

  • Мехмон
    14 мая 2016, 16:52

    Бор гап. Лекин минг гапирганиз билан илож йук

  • Мехмон
    13 мая 2016, 23:54

    televideniyada manaviyatni emas moddiy daromadni biladiganlar ishlashadi bizning multifikatorlarimizga yetarli darajada emas bunga sabab mening fikrimcha yetarli qollab-quvvatlash yoq yoki qollab-quvvatlanishi kerak bolgan mutaxasisni ozi yoq, televidinayaga qarasak umuman muammo yoqdek tariximiz shonli kelajagimiz[ qaysi yaqinmi uzoqmi xech kim bilmaydi chunki kelajakni bilib bolmaydi muximi qachooondir buyuk davlat bolishimizni bilishimizda shekilli] buyuk xozirgi kunimizga shukur qilishimiz kerak chunki tirikmiz qanday yashayotganimiz nimalarni korayotganimiz xullas axamiyati yoq shonli tariximizni qayta qayta takrorlab turishimiz esdan chiqmasligi uchun xozirgi kunimizga shukur qilishimiz yani muammolar yoq deb bilishimiz mavum kelajakdagi buyuk davlat bolishimizga ishonishimiz kerak bizdan shuni talab qilishyapti xolos menimcha! yana bilmadim

  • Мехмон
    13 мая 2016, 09:23

    Ботир ака биз ота она ва укитувчиларни муаммосини езибсиз .Фарзандларимизга мактабдан келгач уй ишларига карашгач ва дарсларини килиб булиб энди бироз дам ол телевизор кур десак мультфильмлари бало сиз езган сахналари жуда куп давом эттириш мумкин кизларим кучада угил болалар кизларга бояги гапларни талкин килиб юрганларни хам курибди .Бахтиерларни гапига караганда фарзандлари тарбияси фарки йук бундай инсонларга сабаби тинч утирса булди бола унданда баттарини куйса хам куриб утираверади .натижада тез етилиб колади бола.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *