АЛАМ ва ҚАЛАМ (нур қайтарувчи нимча тўғрисида мулоҳазалар)

мар 14 / 2016

alt

Нур қайтарувчи жилет масаласиям роса сийқаси чиқиб кетди. Ҳеч қаерда бизчалик муҳокама қилинган бўлмаса керагов. Бунга сабаб, ҳали мактабни битирмаган болага магистрлик мантиясини кийгазиб қўйилганида ҳамма ажабланганидек Нур қайтарувчи жилет ҳам кўпчиликка ғайритабиий туюлаяпти.

Нур қайтарувчи жилет керакми? Албатта керак. Қачонки, кунни қоронғу вақти бўлса, сиз кетаётган йўл ёритилмаган бўлса, мабодо балонингиз панд бериб уни алмаштириш керак бўлса ва алмаштириш лозим бўлган балон автомобилни чап томонида бўлиб чиқса, аваринка ёқиб қўйилган ҳолда ва огоҳлантирувчи учбурчак белгини «англай олмаган» орқадан келаётган ҳайдовчи нур қайтарувчи жилетни кўриб (албатта кийиб олган бўлсангиз) ҳушёр тортиши керак. Шу ҳолатда келиб чиқиши мумкин бўлган инсоний талофат олди олинади.

Энди савол, айни шу ҳолат юзасидан дейлик бир йилда қанча одам жабр кўради? Тушунишимча (ва тушунтиришларича) нур қайтарувчи жилетдан мақсад инсоний талофатни олдини олиш. Энди яна бир савол: Ўртача статистик бир йилда авто авариялар (ДТП, ЙТҲ)да хавсизлик ёстиқчалари (Airbag) йўқлигидан қанча киши жабрланади? Қанчаси умрбод ногирон бўлиб қолади? Қанчаси ҳаётдан кўз юмади?

Бу ЙТҲда жабр кўриш учун юқорида санаб ўтилган сабабларни бўлиши ҳам шарт эмас. Аминманки, ЙТҲда xавфсизлик ёстиқчалари йўқлигидан ҳалок бўлаётганлар сони, нур қайтарувчи жилет йўқлигидан ҳалок бўлаётганлардан кўп, бир неча ўн баробар кўп. Соғлом фикрли киши буни рад этмаса керак. Инсон xавфсизлигини таъминлаш муҳим экан (ҳар ҳолда бизга шундай тушунтиришаябди), муаммони энг долзарб нуқтасидан ечилмайдими? Масалалар ҳал этилаётганида муҳимлик даражасидан келиб чиқилмайдими? Олий таълимда МАНТИҚ фани бекорга ўқитилмаса керак? Битта ўзгартириш билан ҳайдовчиларни қўшимча жиҳоз харид қилишга мажбурлаш мумкину.

Нега битта қарор билан ЎзАвтоСаноатни 100% автомобилларни хавсизлик ёстиқчаси билан ишлаб чиқаришни талаб этиш мумкин эмас? Ёки ЙТҲ келиб чиқишида асосий сабаблардан бири бўлган, йўлларнинг сифатсизлиги, йўл чизиқларини, йўл белгиларини талабга жавоб бермаслиги оқибатида қанча инсон (ҳайдовчи, йўловчи, пиёда) тан жароҳати олади. Аминманки, бу ерда ҳам жилет йўқлигидан жабр кўрувчилардан 10 баробар кўп бўлади.

Менга бир нарса доим қизиқ, бизда айни муаммони ўзини ечишни эмас, атрофида айланиб юришни яхши кўрамиз. Дейлик, ўша нур қайтарувчи жилет масаласида, нега қатнов бўладиган йўл қоронғу бўлиши керак, ёритиб қўйилсин. Йўллар равон ва тоза бўлса балон ҳам тешилмайди. Демак жилетга ҳам ҳожат қолмайди. Ахир ҳайдовчи шулар учун йўл солиғини (бензин, дизелда литрдан; газда кубига) тўлайди-ку. Агар xавфсизлик аввал шу даражага кўтарилиб кейин жилет талаб этилса ана унда гап-сўзсиз ҳамма амал қила бошлайди, худди ривожланган давлатларга ўхшаб. Фуқаролар англайдиларки, хавсизликка талаблар такомиллашиб боряпти. Масалани ечишда пала-партиш чоралар билан йўлларда ҳаракатланиш xавфсизлигини тартибга солиб бўлмайди. Зинани биринчи поғонаси қолиб, тўртинчисига қадам қўйиш мумкин эмас.

Муаллиф: Бакир Назаров

 Carzone.uz

  • Мехмон
    14 март 2016, 18:35

    Мақола жуда кучли ёзилибди. Бу нарсани тушуниб етиш учун жуда хам кучли ақл шарт эмас. Лекин нахотки ушбу қоидани ўйлаб топганлар шу нарсаларга эътибор бермаган бўлса.
    Ушбу қоидага қўшимча яна бир жихат "ўт ўчириш воситалари" тўғрисида. Бунинг белгиланган бир стандарти борми. Бозорда 10 хили бор. Бири хитойники, бири яна бир жойники. Хайдовчилар қай бирини олишга хайрон. Сотувчилар рангли принтердан чиқарилган стандартлаштириш қоғозини хохлаган ўт ўчириш жихозига ёпиштириб бермоқда. Буни қай бири ўтади ўзи. Бирор белгиланган норма борми бу бўйича.

  • Мехмон
    14 март 2016, 17:47

    Журналистни камситмоқчи эмасману, журналистимизни ақли етган шу нарсага нега депататларимизни, санатларимизни ақллари етмайди. Бир таклиф (албатта инобатга олинса) қонун чиқарувчи орган, Олий Мажлис депутатларини тўғри халқ томонидан сайланган, лекин буларнинг ҳам ишини халқнинг фикрига таяниб олиб борилиши, тушунтириб айтгандан референдум ўтказиш орқали халқ ғоялардан, фикридан келиб чиқиб қонунчиликка ўзгартириш киритиш масалалари кўриб чиқилса яхши бўларди. Журналистнинг юқоридаги мақоласида келтирилган фикрларга 100 фоиз қўшиламан.

  • Мехмон
    14 март 2016, 16:52

    Хак гап ёзилган, кимнидир ёки кимларнидир чунтагини каппайтириш учун уйлаб топилган нарса бу албатта.

  • Мехмон
    14 март 2016, 16:52

    Хак гап ёзилган, кимнидир ёки кимларнидир чунтагини каппайтириш учун уйлаб топилган нарса бу албатта.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *