2016 йилга Ўзбекистонда қандай ном берилади?

дек 04 / 2015

alt

Маълумки, мамлакатимизда ҳар бир йилга ном бериш анъанага айланган. Бу анъана 8 декабрь -  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун арафасида амалга оширилади, шу кунда келаси йилга қандай ном берилгани Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан эълон қилинади.

Бу йил Конституция қабул қилинганининг 23 йиллиги нишонланмоқда. Байрам кунига ҳам оз қолди. Табиийки, юртдошларимиз орасида 2016 йилга қандай ном берилиши билан қизиқиш ортмоқда. Буни айниқса, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кўриш мумкин. Жумладан, Твиттер фойдаланувчилари келаси йилнинг қандай номланиши бўйича ўз тахминларини билдиришни бошлаб юборишди.

Жумладан, Твиттер фойдаланувчиси ижтимоий сўров ўтказди. Унда “2016 йил Ўзбекистонда қандай йил деб эълон қилинишини хоҳлайсиз ёки қандай йил деб эълон қилинишини тахмин қиласиз?”, деган савол билан мурожаат қилинган. Унга жавобан кўплаб фойдаланувчилардан турли тахминлар ёзиб қолдирилган:

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Шунингдек, Фейсбукдаги “Маслаҳат” гуруҳи аъзолари ҳам бу мавзуда ўз фикрларини ёзиб қолдиришган. Уларнинг кўпчилиги 2016 йил Тинчлик ва осойишталик йили, Тинч-осойишта юртни асраш йили, деб номланиши мумкинлигини тахмин қилишган. “Таълим йили”, “Саноатни ривожлантириш йилига қандай қарайсилар”, деб ёзганлар ҳам бўлди.

Сайтимиз ўқувчилари! 2016 йилга юртимизда қандай ном берилиши мумкинлиги ҳақида ўз тахминларингизни изоҳларда қолдиринг.

  • Мехмон
    03 март 2016, 20:24

    Мехр-окибат ва багрикенглик йили

  • Мехмон
    05 янвuary 2016, 15:23

    22

  • Мехмон
    06 декабр 2015, 11:53

    Соғлом она - соғлом бола йили

  • Мехмон
    05 декабр 2015, 17:51

    Таълим йили

  • Нодирабегим
    05 декабр 2015, 14:54

    Мехр-окибат ва багрикенглик йили

  • ARTAZ
    05 декабр 2015, 14:20

    Tинчлик ва фаровонлик йили булиши мумкин.

  • АБДУГАНИ
    05 декабр 2015, 09:16

    ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

  • Мехмон
    05 декабр 2015, 08:58

    2016 йил - Ўсмирлар ва Болалар йили ! ! !

  • Мехмон
    05 декабр 2015, 08:56

    2016 йил-Тинчлик ва Қут барака йили ! ! !

  • Музаффар
    04 декабр 2015, 18:05

    "Бунёдкорлик ва тараккиёт йили",

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *