Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1937 кўрилди

Жамшид Кенжаевни ўлдирганликда айбланганларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

мар 13 / 2019

alt

13 март куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судланувчилар Шодали Қиличов, Саидазим Камолдинов, Алижон Хамраев ва Жаҳонгир Ёрқуловга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.

Мазкур жиноий иши судья Сарвар Каримов раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари А. Нишонов ва М. Мирағзамовдан иборат суд таркибида кўриб чиқди.

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб чиқиб, Шодали Қиличовни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «в», «ж» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда, Саидазим Камолдинов, Алижон Хамраев ва Жаҳонгир  Ёрқуловни Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликларида айбдор деб топди.

Суд ҳукмига асосан Шодали Қиличовга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди, Саидазим Камолдинов, Алижон Хамраев ва Жаҳонгир  Ёрқуловнинг ҳар бирига 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил-колонияда ўташ белгиланди.

Манфаатдор томонларга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Шунингдек, мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчилар ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг​​

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *