Махсус янгиликлар 0 Шархлар 2728 кўрилди

Юнусободдаги 15 ёшли қизнинг акаси синглисини нима сабабдан ўлдирганини айтди

фев 15 / 2019

alt

Тошкентнинг Юнусобод туманида 7 февраль куни 15 ёшли мактаб ўқувчиси бўғиб ўлдирилган, унинг жасади уйга кираверишда топилган эди.

Кейинроқ қизнинг ўлдиришда гумонланган 20 ёшли йигит қўлга олинган эди. Йигит унинг ўгай акаси эканлиги аниқланган.

«Nuz.uz» хабар қилишича, тергов чоғида йигит ўз жиноятига иқрор бўлган.

Гумонланувчининг кўрсатмаларига биноан, 6 февраль куни қиз онасига мазаси йўқлигини айтиб, мактабга бормаган. Онаси қизнинг укаси билан ишга кетган. Уйда ўгай акаси қолган. У синглиси аслида соппа-соғ эканлигини, онасини алдаб қаергадир кетмоқчи эканлигини билиб қолган.

Сўнг улар ўртасида жанжал бошланган. Йигит синглисининг қўлидан телефонини тортиб олган, у ерда эса қиз ва унинг дўсти иштирокидаги ахлоқсиз видеони кўриб қолган. Бундан жаҳли чиққан йигит қўлига илашган буюм, яъни соч учун плойкани олиб, унинг сими билан синглисини бўға бошлаган.

Қиз нафас олмаётганига ишонч ҳосил қилгач, йигит жасадни ўзлари яшайдиган кўп хонадонли уйнинг ертўласига яширишга қарор қилган. Кейин плойкани уй яқинидаги ариққа ташлаб юборган. Синглисининг телефонини эса «Малика» савдо марказида сотган. Куннинг қолган қисмини интернет-клубда ўтказган.

Кечқурун она қизи уйга келавермагач, унга қўнғироқ қилган, аммо ҳеч ким жавоб бермаган. Бундай ҳолатларга кўниккан она қизининг эртаси куни қайтишига умид қилган. Аммо кейинги куни кечқурун аёл қизининг жонсиз танасини ўз хонадони остонасидан топган.

Қизнинг акаси жасадни эшик тагига ўзи қўйиб кетганини, шу тариқа, уни номаълум шахслар подездда бўғиб ўлдиргандай кўрсатмоқчи бўлганини тан олди. Сўроқ чоғида у синглиси уларнинг оиласини шарманда қилганлигини, унинг телефонидан топилган видео сўнгги томчи бўлганлигини айтган.

Йигитга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *