Махсус янгиликлар 0 Шархлар 3840 кўрилди

Видео: Душанбеда тайёрланган мега палов талаш бўлди

ноя 14 / 2018

 

Аввалроқ Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида «Ошу палов» фестивали ташкил этилиб, 400 та қозонда 10 тонна палов дамлангани хабар қилинганди. 

Интернет тармоқларида фестиваль якунида кузатилган баъзи ҳолатлар акс этган видоетасвирлар тарқалмоқда. Унда одамларнинг қозонлар атрофида талашиб-тортишиб идишларга ош солишга уринишаётгани, баъзилар ҳатто қозондан қўл билан палов истеъмол қилишаётганини кўриш мумкин.

Видео:

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш ҳолат ўтган йилнинг сентябрида Тошкентда ўтказилган "Ўзбегим" миллий қадриятлар фестивалида ҳам кузатилган ва турли муҳокамаларга сабаб бўлганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *