Махсус янгиликлар 0 Шархлар 2599 кўрилди

Қрим Политехника коллежида портлаш: Қурбонлар сони 20 нафарга етди (+видео)

окт 18 / 2018

 

– Коллежнинг 15 нафар талабаси ва 5 нафар ходими ҳалок бўлган

– 50 киши яраланган

– 3 кунлик мотам эълон қилинди

17 октябрь куни Қримдаги Керчь политехника коллежида талаба йигит атрофдагиларга қарата ўқ узган, бинода портловчи қурилмани портлатган, сўнг ўз жонига қасд қилган. Натижада 20 киши ҳалок бўлган, кўпчилиги коллеж талабалари. Яна элликка яқин киши жароҳатланган, 10 нафарининг аҳволи оғир, деб хабар беради Vesti.ru.

Тергов қўмитаси томонидан ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

РФ президенти Владимир Путин қурбон бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Қримда 3 кунлик мотам эълон қилинди.

Тармоқда мазкур ҳодиса гувоҳи бўлган талабалар томонидан олинган видео пайдо бўлди:

Видео

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *