Махсус янгиликлар 0 Шархлар 858 кўрилди

Қозоғистонда 55 ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолди

янв 12 / 2019

alt

12 январь куни маҳаллий вақт билан 14:10 атрофида Қозоғистондаги «Павлодар—Остона» йўлининг Павлодар вилоятидан ўтган қисмида Тошкентдан Россиянинг Красноярск шаҳрига кетаётган Van Hool русумли йўловчи автобус бузилиб қолди, деб хабар бермоқда Zakon.kz.

alt

Автобус салонида 55 нафар ўзбекистонлик бўлган. Улардан икки нафари — болалар.

Воқеа жойига яқин бўлган Оқсув шаҳри ҳокимлиги вакиллари маҳаллий Фавқулодда вазиятлар бўлинмаси билан ҳамкорликда автобус йўловчиларини Спутник станциясидаги мактабга жойлаштирган ва уларга зарур ёрдам кўрсатилган.

alt

«Ўзбекистон фуқароларига автобус созлангунига қадар иссиқ жой, озиқ-овқат ва яшаш шароитлари тақдим этилган. Улар тиббий ёрдамга эҳтиёжлари йўқлигини билдирган», — дейилади хабарда.

Автобус эса таъмирлаш учун Павлодар шаҳрига олиб кетилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *