Махсус янгиликлар 0 Шархлар 815 кўрилди

UMS мобил оператори энди Mobiuz бренди асосида фаолият юритади

дек 02 / 2019

alt

Ижтимоий тармоқларда UMS мобил оператори энди Mobiuz бренди асосида фаолият юритиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу янгилик бўйича компания бош директори Собир Арипов қуйидагиларни сўзлаб берди.
Йиллар давомида юртимизда юз берган ўзгаришлар жараёнида мобил алоқа бозорида ҳам вазият ўзгарди. Назаримда мавжуд бренд ўзини оқламай қўйди. Шу боис фаолиятимизда янги саҳифа очиш, замонавий талабларга жавоб берувчи бренд яратишга қарор қилдик.
Аудиторияни иложи борича эҳтиёжларини
қондириш мақсадида ўзимиз учун бешта устувор вазифани белгилаб олдик. Бунда интернет тезлигини ривожланган мамлакатлар даражасига босқичма-босқич олиб чиқиш, компаниянинг телекоммуникация тармоғини модернизация қилиш жуда муҳим.
Mobiuz янги фаолият турлари, хусусан давлат хизматчилари учун ҳукумат мобил алоқасини жорий этади. Барча турдаги давлат хизматларини кўрсатиш билан шуғулланамиз. Электрон ҳукумат тизимини ривожлантиришга яқиндан кўмак берамиз.
Айни вақтда ўзига хос йўл харитасини ва 2019-2021 йилларда ривожланиш концепцияси ишлаб чиқилди. Жиззах вилоятида маълумотларга ишлов бериш марказини қуриш ҳамда халқаро интернет каналига бевосита чиқиш лойиҳаларини бошлаш шулар сирасидан. Mobiuz иловаси тайёрланмоқда. “Мобил ҳамён” сервис ҳамда видео, мусиқани ичига олган платформани ишга тушириш ҳам истиқболли режаларимиздан бири
”, деган С.Арипов ЎзА мухбирига берган интервьюсида.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *