Махсус янгиликлар 0 Шархлар 3603 кўрилди

Қандай ҳолларда авиакомпания ташувни рад этиш ҳуқуқига эга?

янв 20 / 2020

alt

“Uzbekistan Airways” қатновларида самолётга чиқиш қатнов жўнашидан 20 дақиқа олдин тугатилади. Авиакомпания самолётга чиқиш учун кеч қолиб келганларни парвоздан четлатиш ҳуқуқига эгадир.

Рўйхатдан ўтиш вақтидан кечикиб келган йўловчи мазкур қатновда ташувга қўйилмайди.

Ташувчи қуйидаги ҳолларда ташувни рад этишга ҳаққи бор:

- агар бу парвозлар хавфсизлиги ва йўловчилар саломатлиги учун зарур бўлса;

- ташувлар унинг ҳудудида, ҳудудидан ёки ҳудуди орқали амалга оширилаётган ҳар қандай мамлакат давлат органларининг тегишли қонунлари, қарорлари, қоидалари ва фармойишлари бузилишининг олдини олиш мақсадида;

- йўловчи Ташувчи қоидалари, йўриқномалари ва кўрсатмаларининг талабларини бажаришни рад этиши муносабати билан;

- йўловчининг беморлиги туфайли, агар унинг саломатлиги ўзи ва атрофидагилар учун хавф туғдирган тақдирда;

- агар йўловчи нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатларга эга бўлса.

Шунингдек:

- хавф туғдирувчи ёки бошқа шахслар ва уларнинг мулкига зарар келтиририши мумкин бўлган шахсларга;

- маст ҳолдаги ёки наркотик модда истеъмол қилган йўловчига;

- ҳатти-ҳаракати билан авиатранспортдан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини бузаётган йўловчига.

Шу билан бир қаторда, айрим ҳолларда, йўловчига Ташувчининг айби билан банд қилинган қатновда ташиш рад этилган чоғда, охирги бўлиб қўшимча хизматлар кўрсатилиши ёки белгиланган меъёрлар бўйича товон тўланиши мумкин.

Чипта фақатгина унда кўрсатилган куни ва кимнинг номига расмийлаштирилган бўлса, ўша шахс учунгина амал қилади. Ишлатилмаган ташув ҳудуди учун маблағнинг тўлиқ ёки қисман қайтарилиши агар ташув ҳеч бир ҳудудда амалга оширилмаган бўлса, чипта харид қилинган жойда бир йил муддат ичида амалга оширилади (агар тариф қўлланилиши Қоидаларида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса).

Халқаро қатновларни рўйхатдан ўтказиш вақти ҳар бир аэропортда турлича бўлади, аммо республика бўйлаб қатновларнинг рўйхатдан ўтказиш парвоздан 30 дақиқа олдин тугатилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *