Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1995 кўрилди

"Тоштурма" бузиб ташланди, ўрнида нима қурилиши номаълум (фото)

мар 05 / 2019

alt

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган, халқ орасида “Тоштурма” номи билан машҳур бўлган собиқ ҳибсхона бузиб ташланди. UZ24 таҳририятига бинонинг бузилган ҳолати акс этган фотосуратлар келиб тушди.

alt

Ҳукуматнинг 2018 йил 22 мартдаги фармойишига асосан пойтахтнинг Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган 1-сон ҳибсхонаси жойлашган бино ва иншоотлар Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтганди.
 
alt
 
Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур объектни уч ой муддатда бузиш, бузишдан бўшаган ер майдонини ободонлаштириш ва унда барча инфратузилма объектлари мавжуд бўлган замонавий хиёбон (дам олиш маскани) барпо этиш вазифаси юкланганди.
 
alt

Ҳокимлик матбуот хизматининг UZ24’га маълум қилишича, Инвестор топилса, кўп қаватли уй қурилади. Инвестор топилмаса, бино ўрнида дам олиш маскани қуриш режалаштирилмоқда.

Бузилган бино ўрнида нима қурилиши, Наврўз байрамидан сўнг инвесторлар учун ўтказиладиган очиқ эшиклар кунида маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳибсхона 2018 йилнинг январь ойида Зангиота туманига кўчирилган.
 
alt

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг​​

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *