Махсус янгиликлар 0 Шархлар 2178 кўрилди

Тошкентда ФВБ қутқарувчилари ёрдамида шифохонага келтирилган вазни 200 кг бўлган фуқаро вафот этди (+видео)

мар 19 / 2019

 

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари Яшнобод туманида истиқомат қилувчи, вазни 200 кг га яқин бўлган фуқарога ёрдам беришди. 

"Замон" дастурида хабар қилинишича, фуқаронинг соғлиги ёмонлашганлиги ва вазни оғирлиги сабабли шифохонага боришда муаммолар юзага келган. Бу ҳақда мурожаат келиб тушгач, пойтахт ФВБ қутқарув отряди қутқарувчилари беморни зудлик билан 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига етказишган. 

Кўрсатилган тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамай, бемор бир кундан сўнг оламдан ўтган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг   

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *