Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1886 кўрилди

Тарихдаги энг машҳур "иккичи"лар

дек 09 / 2018

alt

Мактабда яхши баҳога ўқимаган, бироқ тарихда номи қолган кўплаб машҳур ёзувчи, мусиқачи ва шоирлар бор.

Гимназияда Антон Павлович Чехов синфдан қолган. Бошланғич синфларда география ва ҳисоблаш билан муаммолар юзага келган. Бешинчи синфда эса унга грек тилидан “2” баҳосини қўйишган. Бироқ бу унга буюк ёзувчи бўлиб етишишда ҳалақит қилмади.

alt

Уинстон Черчилль кучли хотирага эга эди. У фақат ўзига ёққан фанларнигина ўрганарди. Шунинг учун унинг умумий ўзлаштириши у қадар яхши бўлмаган. Уинстоннинг отаси ва онаси фарзандлари яхши таълим ололмаслигидан хавотирга тушишарди. 1953 йилда Черчилль адабиёт соҳасида Нобель мукофотини қўлга киритди. Унинг номинациядаги рақобатчиси Эрнест Хемингуэй эди.

alt

Владимир Маяковский мактабнинг фақат 5-синфини тугатганини кўпчилик билмайди. Владимир учун гимназияда ўқиш зерикарли эди. Бундан ташқари, унинг оиласи камбағал бўлгани сабаб ўғлининг кейинги ўқиши учун пул тўлолмаган.

alt

Кашфиётчи Томас Эдиссон мактабда бор-йўғи 5-синфгача ўқиган. Бу вақт давомида ўқитувчилар боланинг ўзлаштиришини баҳолаб, унинг ота-онасига уйда таълим беришни тавсия этишади. Уларнинг фикрига кўра, у умуман қобилиятсиз эди. Томасга онаси таълим берган. Натижада Эдисон дунёни ўз кашфиётлари билан лол қолдирди.

alt

Иосиф Бродский 7-синфгача ўқиган. Алгебра, физика, кимё ва хорижий тилдан баҳолари “2” эди.

alt

Вальтер Скотт Эдинбург коллежига 1785 йилда қабул қилинди. Ўқишнинг бир йилидан кейин барча ўқитувчилар йигитнинг ўқишга қобилиятини намойиш этмаганини айтишган. Бу фикрдан кейин Вальтер коллеждан кетди ва таълим олиш билан мустақил шуғулланди.

alt

Царское село лицейида ўқиган Пушкин яхши ўзлаштирмайдиган ўқувчилардан ҳисобланган. Бироқ шунга қарамай у рус ва француз тиллари сўзларини яхши биларди. Математикани ўрганиш эса унинг учун осон эмасди.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *