Махсус янгиликлар 0 Шархлар 2710 кўрилди

Самарқандлик аёл ИИО ходими билан фоҳишахона ташкил этиб, қизи ва келинини фоҳишаликка жалб қилган

дек 25 / 2018

Пастдарғом тумани профилактика инспектори лавозимида ишлаб келган Аслиддин Муратов фуқаро Дилбар Тошпўлатова билан тил бириктириб фоҳишахона ташкил қилган. Аёл ўғлини бу ишга шерик қилган, келини ва қизини фоҳишаликка жалб этган, деб хабар қилади "Замон" ахборот дастури.

Улар Пастдарғом туманидаги Кимё заводи атрофи ва Самарқанд шаҳридаги Кимёгарлар қўрғонини ўз маконига айлантирган, кейин "мижозлар"ни Д.Т. истиқомат қилиб келган дала ҳовлига ёки унинг хонадонига олиб боришиб, номусига текканлиги ҳақида арз қилиши, баланд овозда дод солиш ва қўрқитиб таҳдид қилган. 

Аслиддин Муратов қонуний чора кўриш баҳонасида эркакларни хизмат хонасига олиб бориб, у ерда 1000 АҚШ долларидан 2000 АҚШ долларигача ёки 20 миллион сўмгача бўлган пул маблағини олиб келган.

"Дарё" хабарига кўра, суд ҳукми билан Аслиддин Муратов Жиноят Кодексининг 139-моддаси, 165-моддаси ва 237-моддаси бандлари билан айбли деб топилиб 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни ички ишлар тизими ҳамда корхона, муассаса ва ташкилотларда моддий ҳамда мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 11 йил 6 ой муддатга, худди шу моддалар асосида Дилбар Тошпўлатовага 9 йил, Шаҳобиддин Тошпўлатовга 10 йил 6 ой, Лазиз Жўраевга 10 йил 1 ой, Достон Тошпўлатовга  5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жиноий гуруҳ аъзолари ҳисобланган Маъмура Тоирова, Фарангиз Норова ҳамда Фарангиз Тошпўлатоваларга нисбатан белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят Кодексининг 72-моддасига асосан шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *