Махсус янгиликлар 0 Шархлар 4758 кўрилди

Самарқанддаги "ўта маданиятли" қоидабузар ҳайдовчи шахси аниқланди

окт 03 / 2018

alt

Facebook ижтимоий тармоғидаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ фикри" гуруҳида 30 D 224 NA “Спарк” ҳайдовчисининг машина ойнасидан оёғини чиқарган ҳолда рулни бошқариб кетаётгани тасвирланган видео жойлаштирилгани хабар қилган эдик.

Гуруҳ админи Фарҳод Исмоилов Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасига “Ким экан бу маданиятли?” дея мурожаат қолдирган.

“Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу қоидабузар аниқланиб, тегишли маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди. Ҳамкорлик ва тезкорлик учун Самарқанд вилояти ИИБга миннатдорчилигимизни билдирамиз”, – дейди гуруҳ админи Фарҳод Исмоилов Facebook’даги саҳифасида.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *