Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1773 кўрилди

Самарқанддаги боғчада бармоғи узилиб тушган боланинг ота-онаси мудира ва тарбиячига кўрилган чорадан норози

июл 16 / 2019

 

Аввалроқ Самарқанддаги боғчалардан бирида эътиборсизлик сабаб бир боланинг бармоғи узилиб тушгани хабар қилинганди. 
 
Ушбу бахтсиз ҳодиса Самарқанд шаҳридаги 11-сон болалар боғчасида 29 март куни содир бўлган. 6 ёшли боланинг бармоғини каравот қисиб қолиши натижасида, у узилиб тушган. Шу куни боғча ҳамшираси тарбиячининг ўрнида ишлаётган бўлган. Боланинг ота-онасига бу ҳақда кеч хабар берилган. МТМ мудирасининг сўзларига кўра, у зудлик билан болани шаҳар касалхонасига, кейин вилоят касалхонасига олиб борган. 
 
Суриштирувлар чоғида боғчада яна бир қатор қонунга хилоф ҳолатлар аниқланган.
 
Шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан мудира ва тарбиячига жарима белгиланган. Бироқ боланинг ота-онаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қатъий чора кўриши тарафдори, деб хабар қилади "Замон".
 
Видео:
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *