Махсус янгиликлар 0 Шархлар 5108 кўрилди

Наманганда кузатилган оммавий заҳарланиш ҳолати тафсилотлари маълум бўлди (+видео)

окт 27 / 2018

 

– 5 киши вафот этган

– Уларда жигар циррози, қандли диабет сингари қўшимча касалликлар бўлган

– Ҳасталаганларнинг барчаси ҳам айнан кабобдан заҳарланмаган, умумий овқатланиш шаҳобчаларида озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш тартиби бузилганлиги ҳам сабаб бўлган

alt

Наманган вилоятининг Чуст туманида 21 октябрь куни кабобдан заҳарланиши кузатилгани ҳақида хабар берган эдик.  Улар тумандаги бозор атрофида жойлашган ошхоналардан бирида пиширилган кабобдан истеъмол қилишган.

"Замон" информацион дастурида маълум қилинишича, шифохонага ҳолат бўйича 21 сентябрдан 21 октябргача 27 нафар бемор мурожаат қилиб, улардан 13 нафари соғломлаштирилган. Чуст тумани ТТБ раҳбарининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Ф.Зокировнинг сўзларига кўра, бу касаллик озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли сақланмаслиги, санитария-гигиена меъёрларига амал қилинмаслиги оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. 

Ҳозирда беморларнинг мурожаати тўхтаган. 5 нафар беморда жигар циррози, қандли диабет ва бошқа шунга ўхшаш қўшимча касалликлари бўлганлиги туфайли организм иммунитет ҳолати кўтара олмаганлиги ва кеч мурожаат қилинганлиги сабабли улар вафот этган.  

Қолган барча беморларнинг аҳволи тикланмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, ҳасталаганларнинг барчаси ҳам айнан кабобдан заҳарланмаган, аксинча умумий овқатланиш шаҳобчаларида озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш тартиби бузилганлиги ҳам сабаб бўлган. Тегишли чоралар кўрилмоқда.

Таҳлил натижалари ҳали чиқмаганлиги боис касаллик тури ҳозирча очиқланмаган. 

Мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот эълон қилинмади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *