Махсус янгиликлар 0 Шархлар 920 кўрилди

Мультфильм: "Матизжоннинг саргузаштлари" (видео, фото)

янв 19 / 2019

alt

Кичкинтойлар учун саргузаштларга бой янги мультфильм яратилди. Бу ҳақда MyDay хабар қилган.

Мазкур 3D мультфильм «Авто саргузаштлар» деб номланиб, ҳар бир қисми 3-4 дақиқадан иборат бўлади. Унда асосий қаҳрамонлар барчамизга яхши таниш бўлган миллий автомобилларимиз бўлиб, мультфильм воқеалари марказида кичкинтой Матиз. Қувноқ автомобиллар истиқомат қиладиган замонавий шаҳар яратилишида замонавийлик ва миллийлик уйғунлаштирилган бўлиб, томошабинлар ҳаммамизга таниш бўлган бинолар, масжидлар, музейлар, меҳмонхоналар ва ҳаттоки, қурилиш ишлари жадал давом этаётган янги Tashken City мажмуасини ҳам кўришлари мумкин бўлади.

alt

Мультфильм қаҳрамонлари қиёфасини иллюстратор, рассом ва мультфильмнинг саҳналаштирувчи рассоми Зилола Ҳамидова яратган. Овозлаштириш жараёнида ҳам эл суйган дубляж усталари қатнашган бўлиб, мультфильмнинг бош қаҳрамони Матизга маҳоратли актриса Санобар Содиқова овоз берган. Ундан ташқари, Санжар Саъдуллаев, Ойбарчин Бакирова, Маҳмуд Исмоилов, Лазиза Аслзода, серқирра актёр Акбархўжа Расуловлар ҳам овозлаштириш жараёнида бор маҳоратларини намойиш этганлар.

alt

Мультфильм «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Astir Animation Studio» корхонаси томонидан ишланган. Саҳналаштирувчи режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров бошчилигида яратилган «Авто саргузаштлар» номли 3D анимацон фильмлар туркуминииинннг сценарийси Исмоил Шомуродов томонидан ёзилган. Ҳар бири 3-4 дақиқани ташкил этадиган 6та қисмдан иборат мультфильмни яратиш учун 11 ой вақт сарфланган. Унинг яратилишида 15-20 нафарга яқин мутахассислар ижод қилган.

alt

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *