Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1116 кўрилди

Машҳур ёзувчиларнинг ҳеч кимга таниш бўлмаган одатлари

мар 14 / 2019

alt

— БИРИНЧИ бўлиб тахаллус остида ижод қила бошлаган ­муаллиф юнон комедиографи Арис­тофан ҳисобланади.

— Кўпчилик ўйлаганидек, изқувар (детектив) Шерлок Холмс тимсоли машҳур инг­лиз ёзувчиси Артур Конан Дойлнинг фантазияси маҳсули эмас. Аслида Шерлок Ҳолмснинг прототипи 1910 йилда вафот этган Лондон изқувари Филипп Биг ҳисоб­ланади. У шаҳарнинг энг иқтидорли эксперти бўлиб, ҳаётининг охирги 25 йилида Лондондаги барча энг йирик жиноятларни очиб берган.

— Волтер бир вақтнинг ўзида бир неча асарни ёзиш қобилиятига эга бўлган. Унинг тугалланмаган асарлари одатда стол ёки пюпитр (ноталар ёки китобларни очиб қўйишга мўлжалланган қия рамка) устига ёйиб қўйилган бўларди. Ўзининг иш столига яқинлашар экан, Волтер нима ёзишини билмас эди, “трагедия”ми, “роман”ми” ёки “поэма?”. У айни пайтдаги кайфиятига қараб, маълум қўлёзмани олар ва ишини давом эттирар эди.

— Ёзувчи Оноре де Бальзак ҳар сафар янги асар ёзишдан олдин бир-икки ой муддатга ўз хонасига қамалиб олар экан. Ёзувчи пардаларни ёруғлик кирмайдиган даражада маҳкам ёпиб олар ва уй халатига бурканиб олиб, шам ёруғида ишлаган. Бальзак кунига 18 соат ишлар ва бу вақт давомида унга кун ва туннинг фарқини билмаслик муҳим эди.

— Фантаст ёзувчи Жюл Верннинг 20 минг асар ҳақидаги маълумотни ўз ичига олувчи шахсий картотекаси бўлган. Ёзувчи куннинг катта қисмини илмий адабиёт билан танишиб чиқишга сарфлаган.

— Буюк поляк ёзувчиси Адам Митс­кевич фантаст ёзувчи бўлгани ҳаммага ҳам маълум эмас. Митскевич 1829-1850 йилларда Парижда “Келажакнинг тарихи” асарининг тўртта нусхасини яратади. У машҳур фантаст ёзувчилар Жюл Верн ва Герберт Уелс­лардан анча илгари келажакнинг турли-туман ихтиролари ҳақида тасаввури бўлган: масалан, ёзувчи камин олдида ўтирган ҳолда шаҳарнинг бирон концерт залида бўлаётган концертни эшитиш имконини берувчи акустик асбоблар ҳақида ёзган, Ер аҳли учун узоқ сайёралар жонзотлари билан ­алоқа боғлайдиган механизмлар тасвирлаган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *