Махсус янгиликлар 0 Шархлар 408 кўрилди

Мактаб ўқувчилари газета, журналларининг обунаси қай аҳволда?

янв 17 / 2019

alt

Мустақилликдан кейинги даврларда қанча оғир кунлар, қийин шароитлар халқимиз бошидан ўтди. Иқтисодий қийинчиликни, йўқчиликни ҳам кўрдик. Аммо қандай оғир дамлар, кунлар бўлмасин ҳар қандай шароитда ҳам болаларимизнинг ҳаққига хиёнат қилганимиз йўқ. Уларни ўқишдан, ўрганишдан чекинтирмадик. Аммо бугун — улкан имкониятлар даврида-чи?

"Фарзандингиз учун бу йил обуна бўлдингизми?”, деган биргина саволга кўпчилигимиз виждон билан жавоб қайтарсак “Йўқ”, дейишимиз аниқ.

Граммофон пластинкаси, магнитофон кассетаси, дискли телефон, ахборот ташувчи флоппи диск, VHS кассеталар – мазкур буюмларни бугунги ёшлар умуман танимайди. Энди бу буюмлар қаторига газета ва журналлар ҳам қўшилиши эҳтимоли катта.

Бугун жамиятимиз газета ва журналлардан тўлақонли воз кечиш арафасида. Бу кетишимизда эртага фарзандларимизга тарихда газета, журнал каби оммавий ахборот воситаларининг турлари мавжуд бўлгани ҳақида эртаклар сўзлаб ўтиришимиз мумкин.

Хўш бугун болалар, мактаб ўқувчилари газета журналлари қандай аҳволда? Бу ҳақда 1news мақола чоп этди.

“Тонг юлдузи” адади - 13 000 (2019 й), 70 351 (2018 й) — 57 351 тага камайган (Обуна баҳоси-33 800 сўм)

“Гулхан” – 10 328 (2019 й), 100 506 (2018 й) — 90 178 тага камайган (Обуна баҳоси-48 000 сўм)

“Ғунча” – 18 085 (2019 й), 135 000 (2018 й) — 116 915 тага камайган (Обуна баҳоси: 26400 сўм)

“Класс” – 1000 (2019 й), 11 000 (2018 й) — 10 000 тага камайган (Обуна баҳоси-67 600 сўм)

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *