Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1200 кўрилди

Китоблик 75 ёшли отахон 4643 метр баландликдаги чўққида меҳмонхона очиш ташаббуси билан чиқди

фев 08 / 2019

alt

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Шаҳрисабзга “Info-Tour” ташкил этилганлиги ҳақида маълум қилган эдик.

UZ24 мухбирининг хабар беришича, “Info-Tour” давомида Китоб туманилик 75 ёшли Нуриддинов Шахобиддин ота уй меҳмонхонаси очиш ташаббуси билан чиққани маълум бўлди. Ушбу меҳмонхона 4643 метр баландликда жойлашган Ҳазрати Султон зиёратгоҳи ёнида қад ростлайди.

– Асли касбим механизатор. Бу уй меҳмонхонасини очишдан асосий мақсадим, аввало атрофимдагиларни иш билан таъминлаш ҳамда кўпроқ туристларни жалб қилишдир, – дейди Шахобиддин ота биз билан суҳбатда.

Отахон ушбу уй меҳмонхонаси лойиҳаси бўйича бугун, 8 февраль куни ўзининг тақдимотини ўтказади. Шундан сўнг отахонга уй меҳмонхонаси очиш учун лицензия берилиши кутилмоқда. Кейинчалик бу бизнесини давом эттиришни мақсад қилган отахон, уй меҳмонхонаси ёнидан йирик (3-5 юлдузли) меҳмонхона очишни режалаштирган.

Сайтимизда “Info-Tour” тафсилотларини ёритиб борамиз. Бизни кузатиб боринг.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *