Махсус янгиликлар 0 Шархлар 2740 кўрилди

Ислом Каримовнинг опалари ҳақида

мар 11 / 2019

alt

Меҳринисо опа ёш бева қолганлар. Уларнинг Илҳом исмли ўғиллари Ислом Каримовнинг тенгдоши бўлиб, улар бир мактабнинг параллел синфларида ўқишган. Меҳринисо оилада ёлғиз қиз фарзанд эдилар ва кенжа укаларига ниҳоятда меҳрибон опа бўлганлар. Уларга кийимлар бичиб тикиб берар, байрамларда эса ҳамиша совғалар билан сийлашни яхши кўрар эдилар.

Меҳринисо опа “Аёл меҳнати” артелида цех бошлиғи бўлиб ишлаганлар.

alt

“Бу ерга мактабдан кейин келиб турар эдим, аммам тушликка менга ширинликлар олиб берар эдилар. Ҳаётнинг барча машаққатларига қарамасдан, Меҳринисо опа жуда ҳам хушмуомала ва очиқкўнгил инсон бўлганлар. Уларнинг ақл-фаросати мени доимо ҳайратлантирар эди", – дея эслайди жиянлари Азим Каримов.

Меҳринисо опа укалари Ислом билан жуда фаҳрланганлар, айниқса, у биринчи синфга чиққанида рус тилини умуман билмаганлиги, шундай бўлсада, рус мактабини олтин медал билан тамомлагани ҳақида гапиришни яхши кўрар эдилар. Меҳринисо укалари Ислом Каримов юқори синфларда ўқиб юрганида энг яхши иншоларни ёзгани, синфдошларига ҳам иншо ёзишда ёрдам бергани, ўқитувчи иншоларни бир киши ёзганини сезиб қолмаслиги учун матнни турлича услубларда тузганини қайта-қайта сўзлаб беришни хуш кўрар эдилар.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *