Махсус янгиликлар 0 Шархлар 2494 кўрилди

Интернетда олифта ўқувчилар иштирокидаги видео муҳокамаларга сабаб бўлди (видео)

фев 15 / 2019

alt

Facebook’даги "Самарқанд" гуруҳида мактаб ўқувчиларининг тарбиясизлиги акс этган видео тарқалди.

Унда кўриш мумкинки, икки ўқувчи автобусларни тўхтатиб, унинг чиқиш жойига оёғини қўйиб, оёқ кийимини артади ва ундан сўнг ҳайдовчига кетаверинг дегандек ишора қилади. Видеони уларнинг шериги бўлган учинчи йигит тасвирга олган.

Бу ҳодиса ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг муҳокамасига сабаб бўлмоқда:

alt

Атрофда кузатиб турган катта ёшлиларнинг бирортаси ўқувчиларни тўхтатишга уринмаган. Аксинча, бирор қизиқ ҳодисанинг томошабини бўлгандек, томоша қилиб туришган. Балки ёшларнинг бу даражада тарбиясизлигига катталар ҳам айбдордир. Кўз ўнгимизда бўлаётган ишларни кўриб кўрмасликка олиб кетиш, бундай ҳолатларнинг, жиноятларнинг кўпайишига олиб келмасмикан? 

Ўқувчиларга нисбатан чора кўриладиган деган умиддамиз.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *